Сўз устаси Обид Асомов вафот этди

Сўз устаси Обид Асомов вафот этди
Аввалроқ, жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асамов оғир юрак хуружи билан пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасига жойлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни 55 ёшида ўткир инфаркт хасталигидан вафот этди. Бу ҳақдаги хабарни Асомовнинг яқинлари тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Обид Асомов жорий йилнинг 22 октябрь куни 55 ёшни қаршилаган эди.

Zamin.uz таҳририяти аъзолари номидан Обид Асомовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Марҳумни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.