ИИББ Юнусободда содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берди

ИИББ Юнусободда содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берди
18 январь куни соат тахминан 19.00да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тумандаги Уста Ширин ва Аҳмад Дониш кўчалари чорраҳасида 18 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Кобальт» ва 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Ласетти» ўртасида тўқнашув юзага келган. Натижада «Кобальт» ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатда «Кобальт»даги йўловчи — 41 ёшли аёл тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳайдовчилар эса шикастланишмаган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув олиб борилмоқда, дейилади ИИББ хабарида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.