Роберто Карлос ўзбекистонликларга видео-мурожаат йўллади

Жаҳон футболи юлдузи, Бразилия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлган Роберто Карлос Тошкентга ташрифидан олдин ўзбекистонликларга видео орқали мурожаат қилди.
Роберто Карлос 28 январь куни Тошкентга ташриф буюради. У ташрифи давомида ёш футболчиларга мастер-класслар ўтказиб, меҳрибонлик уйидаги болажонлар билан учрашиши кўзда тутилган.
\"Салом, ўзбекистонликлар! Душанба куни сизлар билан бўламан, максимал даражада вақтни унумли ўтказишга умид қиламан. Ишонаманки, сиз ҳам учрашувдан жуда мамнун бўласиз\", - деди футболчи.
Шунингдек, Роберто Карлос ўзбекистонлик машҳур футбол юлдузлари ва фахрийлар иштирокида ташкил қилинган 10 дақиқадан иборат 2 таймли ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Роберто Карлоснинг видеомурожаатини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Роберто Карлос 28 январь куни Тошкентга ташриф буюради. У ташрифи давомида ёш футболчиларга мастер-класслар ўтказиб, меҳрибонлик уйидаги болажонлар билан учрашиши кўзда тутилган.
\"Салом, ўзбекистонликлар! Душанба куни сизлар билан бўламан, максимал даражада вақтни унумли ўтказишга умид қиламан. Ишонаманки, сиз ҳам учрашувдан жуда мамнун бўласиз\", - деди футболчи.
Шунингдек, Роберто Карлос ўзбекистонлик машҳур футбол юлдузлари ва фахрийлар иштирокида ташкил қилинган 10 дақиқадан иборат 2 таймли ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Роберто Карлоснинг видеомурожаатини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













