Самарқандда 33 ёшли эркак бензин билан ўзини ўзи ёқиб юборди

Самарқандда 33 ёшли эркак бензин билан ўзини ўзи ёқиб юборди
Фото: «Виталик.кз»
Шу йил 18 май куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи 1986 йилда туғилган эркак ўзини ўлдиришга уринди деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, «Repost.uz» нашри.

Хабарда айтилишича ушбу фуқаро ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборган. Яқин қариндошлари унга биринчи ёрдамни кўрсатиб уни Республика шошилинч ёрдам илмий-тадқиқот марказининг Самарқанд филиалига олиб боришган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган тезкор тиббий ёрдамга қарамасдан у 19 май куни вафот этган. Шифокорларнинг хулосасига кўра, марҳум 80 фоиз термик куйиш, энг юқори даражадаги куйиш, шунингдек, термоингалсион жароҳат оқибатида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасида Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўлдириш даражасига етказиш) бўйича жиноят иши очилган. Тойлоқ туман прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.