Бир европаликнинг миллатимиз ҳақидаги фикрлари

Бундан 7 йил илгари Германиялик бир туристни Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага машинамда олиб борганман. Бир ҳафтадан кейин олмон сайёҳ тўсатдан: \"Ўзбекистон халқи овқатсевар халқ экан\", - деб қолди ва дарров изоҳ берди. \"Юртингизнинг ҳар қадамида ичи мижозга тўла кафелар борлиги у ерда пиширилаётган таомларга эҳтиёж кучлилигини ва ерли миллат овқатга ўчлилигини англатади\", - деди.
\"Бунинг нимаси ёмон?\" - деб сўраганимда турист: \"Овқатга ўч одамлар кўпинча уйқуга мойил, тўғри фикрлашдан узоқ кишилар бўлиб, ўлимдан қўрқадиган бўлишади\" - деди. Бироз сукутдан сўнг у кўзларимга қараб туриб: \"Ўлимдан қўрқадиганлар эса ҳамиша курашдан ҳам қўрқишади\" - деди.
Устимдан совуқ сув сепилгандек бўлди. Йиллар давомида жавобини тополмаган бир жумбоқни ечгандай бўлдим. “Нега бу аҳоли бунчалик қўрқоқ? Нега бошқа бир миллатдоши ёки диндошининг ҳуқуқлари у ёқда турсин, ҳаттоки ўзининг ва фарзандларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан, бу йўлда курашишдан қўрқади?” – деган саволга жавоб олгандай бўлдим.
Бир европалик бир ҳафтада қандай миллат эканимизни дарров илғаган....
Манба: Azon.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Бунинг нимаси ёмон?\" - деб сўраганимда турист: \"Овқатга ўч одамлар кўпинча уйқуга мойил, тўғри фикрлашдан узоқ кишилар бўлиб, ўлимдан қўрқадиган бўлишади\" - деди. Бироз сукутдан сўнг у кўзларимга қараб туриб: \"Ўлимдан қўрқадиганлар эса ҳамиша курашдан ҳам қўрқишади\" - деди.
Устимдан совуқ сув сепилгандек бўлди. Йиллар давомида жавобини тополмаган бир жумбоқни ечгандай бўлдим. “Нега бу аҳоли бунчалик қўрқоқ? Нега бошқа бир миллатдоши ёки диндошининг ҳуқуқлари у ёқда турсин, ҳаттоки ўзининг ва фарзандларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан, бу йўлда курашишдан қўрқади?” – деган саволга жавоб олгандай бўлдим.
Бир европалик бир ҳафтада қандай миллат эканимизни дарров илғаган....
Аҳмад Ботир
Манба: Azon.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













