Иссиқкўлда ўзбекистонлик аёл чўкиб кетди

Иссиқкўлда ўзбекистонлик аёл чўкиб кетди
Иссиқкўлда Ўзбекистон фуқаросининг сувга чўкиб кетиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 28 июнь куни Иссиқкўлдаги «Киргизкое взморе» санаторийси пляжида Ўзбекистон фуқароси Т.Л. сувга чўкиб ҳалок бўлган.

Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган.

«Марҳуманинг қариндошларига жасадни Ўзбекистонга олиб чиқиш бўйича консуллик-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда ёрдам берилмоқда», — дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.