Қашқадарёда эр алимент можароси сабаб собиқ турмуш ўртоғини бўғиб ўлдирди

Қашқадарёда эр алимент можароси сабаб собиқ турмуш ўртоғини бўғиб ўлдирди
8 сентябрь куни фуқаро Т.Э (1979 й.т.) Қашқадарё вилояти, Нишон туманида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П (1981 й.т.) билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашиб, қўллари билан бўғиб, собиқ турмуш ўртоғини қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Т.Э га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.