Тошкентдаги кўчалардан бири 10 октябргача ёпилди

Тошкентдаги кўчалардан бири 10 октябргача ёпилди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги кўчалардан бири 10 октябргача ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкентдаги кўчалардан бири 10 октябргача ёпилди
Қайд этилишича, Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоқлари қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хабарда айтилишича, шу муносабат билан мазкур кўчанинг Ўзбекистон банклари ассоциацияси яқинидаги йўл жорий йилнинг 10 октябрига қадар қисман ёпилди.

Ноқулайлик учун узр сўраймиз, дейилади Тошкент ҳокимлиги хабарида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.