Чак-чак, қуштили энг зарарли ширинлик ҳисобланадими?

Чак-чак, қуштили энг зарарли ширинлик ҳисобланадими?
Фото: «Malikavrn.ru»
Мутахассис «Энг зарарли ширинлик қайси?» деган саволга жавоб берди.
Умумий формулага таяниш мумкин: таркиби қанча мураккаб бўлса, шунча зарарли, — дейди шифокор-диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Людмила Зотова.

«АИФ»нинг ёзишича, ёғда қовурилган ширинликлар энг зарарлиси ҳисобланади (пончик, чак-чак, қуштили). Чунки кўп миқдорда шакар ва трансёғлар қоришиб кетади. Иккинчи ўринда — дрожжали хамирдан тайёрланган десертлар. Учинчи ўринда — шоколадли батончиклар, кремли тортлар. Микробиология нуқтаи назаридан оқсилли (хом ёки яхши пишмаган тухум оқи) ва сутли десертларнинг бари хавфли. Ҳар томонлама энг безарар ширинликлар — мармелад, пастила, зефир (кимёвий моддалардан эмас, агар-агардан тайёрлангани) ва қора шоколад. Умуман олганда, моноширинлик (шоколадли плитка, мураббо, асал) мураккаб таркибли десертлардан кўра яхшироқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.