Жиззахда 15 ёшли мактаб ўқувчиси фарзандли бўлди

Жиззахда 15 ёшли мактаб ўқувчиси фарзандли бўлди
Жиззахда 2004 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

14 ноябрь куни Жиззах шаҳар «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 5-сонли ўрта мактабнинг 15 яшар ўқувчиси соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига мурожаат қилган. Шифокорлар унинг ҳомиладор эканлигини аниқлаб, Жиззах вилояти перинатал марказига йўлланма берган.

У шу куннинг ўзида 1-туғруқ бўлимида 34 ҳафталик ўғил фарзандни дунёга келтирган.
Ҳолат юзасидан 19 ноябрь куни Жиззах шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг январида Тошкентдаги мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси, Фарғона вилояти Бешариқ туманида 14 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида хабар берилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.