Эртага Хитой делегацияси Ўзбекистонга келади

Эртага Хитой делегацияси Ўзбекистонга келади
2020 йилнинг 2-3 март кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚнинг Ташқи ишлар бўйича комиссияси канцелярияси раҳбари Ян Сзечи бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Бўлажак музокараларда олий ва юқори даражалардаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши ҳамда икки томонлама ҳамкорликни, жумладан халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.