Бугундан бутун мамлакат бўйлаб бир қатор муассасалар ёпилди

Бугундан бутун мамлакат бўйлаб бир қатор муассасалар ёпилди
2020 йил 19 март куни Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ДСҚ матбуот хизматининг хабарига кўра, 2020 йил 19 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб:
- массаж салонлари;
- дискотекалар, дискобарлар;
- болалар ўйин заллари фаолиятини тўхтатишга қарор қилинган.
Тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлиш, ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун аҳолига карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмаслик тавсия қилинган.

Ушбу қарор ижроси Давлат солиқ хизмати, ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қатъий назорат қилиниши белгиланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.