Республикамиз бозорларидаги нарх-наволар маълум қилинди

Республикамиз бозорларидаги нарх-наволар маълум қилинди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганишда давом этмоқда. Ташкилот ўрганишлар натижасини маълум қилди.

1 июнь ҳолатига кўра зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг нарх-наволари билан танишинг. Энг арзон ва қиммат нархларда.

Тиббий ниқоб: Андижон ва Наманган вилоятида 500 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўм.
Антисептик гель: Андижонда 700 сўм бўлса, Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 20 минг сўмгача.

Маҳаллий ун биринчи нави: Тошкент вилоятида 1700 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўмни ташкил этмоқда.
Қолипли нон: Қорақалпоғистон ва Андижон вилоятларида 1250 сўм, Навоий, Тошкент вилоятида 2 минг сўм.

Макарон: Қорақалпоғистонда 2500 сўм, Бухоро вилоятида 10 минг сўм.
Шакар: Андижон вилоятида 4 минг сўм, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 минг сўм.

Ўсимлик ёғи: Тошкент шаҳрида 7500 сўмдан 15300 сўмгача.
Хўжалик совуни: Фарғонада 1000 сўм, Тошкент шаҳрида 4 минг сўм.

Тухум: Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1200 сўм.
Мол гўшти: Қорақалпоғистон республикасида 37 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 минг сўм.

Қўй гўшти: Ўртача ҳисобда Тошкент шаҳрида 39 мингдан 75 минг сўмгача.
Товуқ гўшти: Наманган вилоятида 10 минг сўм, Тошкент вилоятида 30 минг сўм.

Гуруч: Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 16 минг сўмдан.
Картошка: Сурхондарё вилоятида 1000 сўм, Тошкент вилоятида 6500 сўм.

Пиёз: Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида 4 минг сўм.
Сабзи: Сурхондарёда 500 сўм, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 2500 сўмгача.

Саримсоқ пиёз: Қашқадарёда 10 минг сўм, Фарғонада 9 минг сўм, Тошкент вилоятида 80 мингдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 90 минг сўмгача сотилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.