Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 18 нафарга етди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Х.да шу йилнинг 28 майида SARS-CoV-2 инфекцияси тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 76 ёшли бемор узоқ йиллар гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ва сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган. 31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.
«Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.
Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам Covid-19 тасдиқланган. Уларга шифокорларимиз томонидан даво муолажалари кўрсатилмоқда», – дейилади расмий хабарда.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олиб вафот этганлар сони 18 нафарни ташкил этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 76 ёшли бемор узоқ йиллар гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ва сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган. 31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.
«Шу кунгача унга бош мутахассислар томонидан консультациялар, мамлакатимиздаги тегишли ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.
Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам Covid-19 тасдиқланган. Уларга шифокорларимиз томонидан даво муолажалари кўрсатилмоқда», – дейилади расмий хабарда.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олиб вафот этганлар сони 18 нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













