Фарғонада бир ёшли фарзандини 1,5 минг долларга сотмоқчи бўлган 24 ёшли аёл қўлга олинди

Фарғонада бир ёшли фарзандини 1,5 минг долларга сотмоқчи бўлган 24 ёшли аёл қўлга олинди
Фото: Тергов департаменти
Фарғонада ўзининг бир ёшли фарзандини 1,5 минг долларга сотмоқчи бўлган 24 ёшли Г.С. исмли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълумотларга кўра, аёл келишилган пулнинг 500 долларни олаётганида ИИО ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушланган. Кимёвий ишлов берилган пуллар Г.С.дан ашёвий далиллар сифатида олинган.
Фарғонада бир ёшли фарзандини 1,5 минг долларга сотмоқчи бўлган 24 ёшли аёл қўлга олинди
Фото: Тергов департаменти
Фарғона ИИО ФМБ Тергов бўлими мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-модда 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.