«Volvo»даги телевизор режаси иш бермади

«Volvo»даги телевизор режаси иш бермади
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда товар-моддий бойликларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида фуқаро Б.Х бошқарувидаги «Volvo» русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари ва махсус идентификацион белгили маркировкалари бўлмаган, умумий қиймати 63,5 миллион сўмлик 37 дона телевизор борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.