Жиззахда ҳайдовчи ёнаётган машинадан чиқиб кетишга улгурди

Жиззахда ҳайдовчи ёнаётган машинадан чиқиб кетишга улгурди
Фото: ФВВ
Ҳодиса бугун, 16 ноябрь куни соат 10:45 да Жиззах шаҳрида содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Шароф Рашидов» кўчаси бўйлаб ҳаракатланган юк машинасида тўсатдан ёнғин келиб чиққан. Аниқланишича, ёнғин двигател бўлинмасидан бошланган. Юк машинаси ҳайдовчиси ёнаётган машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

2 дақиқадан сўнг воқеа жойига ФВВнинг вилоят бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келиб, 10 дақиқа ичида ёнғинни тўлиқ бартараф этишган. Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.