МИБ Қибрайда оилаларни яраштириш ишларини давом этирмоқда

МИБ Қибрайда оилаларни яраштириш ишларини давом этирмоқда
Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими томонидан қарздорларнинг алимент тўловларини ўз вақтида тўламаслиги сабаблари таҳлил этилиб, қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, маҳаллаларда фаоллар, комиссиялар билан бирга оилаларни яраштириш орқали ижро иши юритишни тамомлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Натижада, Қибрай туманида 150 нафар фуқароларнинг оилалари яраштирилишига эришилди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 07.08.2014 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.Махмудовдан ва ундирувчи А.Махмудова шунингдек, қарздор С.Абдурахмоновдан ҳамда У.Абдурахмоновалар ўзаро ярашганлиги сабабли, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.