ДХХ Сурхондарёда ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани қурилиш бўлими бошлиғи “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури доирасида “Қораёнтоқ” маҳалласи ҳудудидан 4,5 сотих ер майдонини ўз жияни номига “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши учун аукцион савдолари ўтказмасдан ажратилишига эришади.
Афсуски, мазкур ер майдонига “Ёшлар меҳнат гузари” қурмасдан, аксинча, уни бошқа бир фуқарога 180 млн. сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни қариндошлари орқали олаётган вақтида ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Афсуски, мазкур ер майдонига “Ёшлар меҳнат гузари” қурмасдан, аксинча, уни бошқа бир фуқарога 180 млн. сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни қариндошлари орқали олаётган вақтида ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
— Shukhrat (@bankir2102) February 12, 2021
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ матбуот хизмати
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













