Бу йил ОТМларда грантлар сони 25 фоизга оширилиши кутилмоқда

Бу йил ОТМларда грантлар сони 25 фоизга оширилиши кутилмоқда
Президентнинг «2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси қабул параметрларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
  • давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 25 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;
  • «ижтимоий лифт» тамойили асосида хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини кенгайтириш мақсадида алоҳида грант ўринларини икки баробарга ошириш;

Давлат олий таълим муассасаларига Давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
- кундузги таълим шаклига – 115 343 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 36 211 нафар;
- кечки таълим шаклига – 6 325 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 914 нафар;

в) нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрлари 56 нафар этиб тасдиқланади.

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 2000 нафар қўшимча давлат гранти ажратилиши белгиланган.

Шу билан бирга:
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан;
  • молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.