«Спарк» автомашинаси ичидан икки киши қутқарилди

«Спарк» автомашинаси ичидан икки киши қутқарилди
Жорий йилнинг 12 октябр куни соат 18:30 ларда «Қамчиқ» довонининг 240 км. да «Тошкент-Водий» йўналишида ҳаракатланган «Спарк» русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл тагидан сув ўтказувчи иншоотга тушиб кетган.

Зудлик билан воқеа жойига «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари, йўл-патрул хизмати ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келишган.

Қутқарувчилар томонидан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида автомашинада бўлган ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи чиқариб олиниб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
«Спарк» автомашинаси ичидан икки киши қутқарилди
Шундан сўнг махсус автокран ёрдамида сув ўтказувчи иншоотдан автомашина чиқариб олинди. Бу вақтда ЙПХ ходимлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминладилар.

Қутқарувчиларнинг тезкорлик билан амалга оширган ҳаракатлари натижасида икки инсон ҳаёти сақлаб қолинди.
Ҳозирда шифокорлар томонидан енгил тан жароҳати олган иккила фуқарога ҳам уйга жавоб берилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.