Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча сотувга қўйилди

Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча сотувга қўйилди
Фото: E-auksion
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳридаги йирик кўчмас мулкни кимошди савдосига қўйди. E-auksion сайтида тегишли маълумот пайдо бўлган.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Тирсакобод кўчаси, 60-сон ҳарбий шаҳарча сотувга қўйилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 августдаги тегишли қарори объектни хусусийлаштириш учун асос экани айтилган.

Объект 1940 йилда қурилган бўлиб, ер участкасининг эгаллаган умумий майдони - 27,86 га, бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони - 29,8 минг кв.м.

Объектнинг бошланғич баҳоси – 204,9 млрд.сўм. Аризалар 11 декабрга қадар қабул қилинади, аукцион 13 декабрь куни бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.