15 январдан Ўзбекистонга киришда янги чекловлар амал қилади

15 январдан Ўзбекистонга киришда янги чекловлар амал қилади
Фото: Uzbekistan Airways
Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда коронавируснинг янги штамми омикрон кириб келиши муносабати билан 9 январ куни навбатдаги чеклов чораларини эълон қилганди.

Унга кўра, 15 январдан:
  • Хориждан кириб келувчилар (автомобиль ҳаракати бундан мустасно) манфий натижа берган ПЦР-тест тўғрисидаги маълумотномага эга бўлиши керак (камида 48 соат олдин олинган).
  • Агар ПЦР-тест бўлмаса, аэропорт/вокзал/чегара ўтказиш пунктларида экспресс тест топшириши шарт бўлади.

Шунингдек, Умра зиёратидан қайтадиган Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистони ҳудудида ПЦР- ёки экспресс-тест топширади. Тест натижалари ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олинади. Ўзбекистонга фақат манфий натижа кўрсатган ҳолда қайтиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 7 январ куни Дубайдан Тошкентга келган рейс йўловчисида коронавируснинг янги штамми аниқланганди. Сўнгги ҳафта давомида мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичлари ортиб бормоқда - сўнгги кунда 714 кишига ташхис қўйилган (бир кун олдинги кўрсаткич 604та эди).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.