Асал Шодиева Шоҳруҳхонни севишини тан олди

Асал Шодиева Шоҳруҳхонни севишини тан олди
Асал Шодиева Шоҳруҳхонни севишини тан олди

Хонанда Шоҳруҳхон 29 май, якшанба куни туғилган кунини нишонлади. Хонанданинг ҳамкасблари, дўстлари ва яқинлари ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Шоҳруҳхонни таваллуд айёми билан табриклашди. Хусусан, хонанданинг бўлажак рафиқаси,актриса Асал Шодиева ҳам ўзининг Instagram`даги саҳифаси орқали чиройли табрик ёзиб қолдирди, деб ёзмоқда \"Даракчи\" нашри.

“Happy birthday,Darling!”,—деб ёзди Асал ва унга юракча белгисини ҳам қўшиб қўйди.

Актрисанинг табригига изоҳ қолдираётган интернет фойдаланувчилари Асал ва Шоҳруҳхоннинг тўйлари бўлиши ростлиги билан қизиққан. Уларнинг кўпчилиги икки ёшга бахт тилаган. Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳхон ва Асал Шодиеванинг тўйлари 5 июнь куни \"Версаль\" ресторанида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Тўйга ўтган ҳафтада таклифномалар тарқатила бошланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.