Хонанда Сардор Раҳимхон Telegram’да унинг ўлими ҳақида хабар тарқатганларга инсоф тилади


Бир муддат аввал Telegram мессенжерида хонанда Сардор Раҳимхоннинг вафот этгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатиш орқали Telegram-каналларга янги обуначиларни тўплаш амалиёти бошланган эди, деб ёзади \"Дарё\" нашри.
«Ўзбекистон эстрада юлдузи Сардор Раҳимхон бахтсиз ҳодиса сабаб оламдан кўз юмди», — деган гапдан сўнг, «Барча маълумотлар мана бу ерда» деб махсус ҳавола кўрсатилган ва уни босган фойдаланувчи у ёки бу Telegram-каналга обуна бўлган.

Хонанданинг ўзи Instagram’даги саҳифаси орқали мазкур ҳолатга муносабат билдирди: «Рамазон ойида бировнинг кўнглини ранжитиш гуноҳи оғир. Бировга ўлим тилагандан кўра, ўзига умр тиласа бўларди. Азизлар, бундай гап-сўзларга эътибор берманг. Худога шукр, соғ-саломатман. Аллоҳ бундай инсонларга ўзи жазо берсин, яхшиси, инсоф берсин».
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













