Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, актёр Мурод Ражабов оғир хасталикдан кейин 74 ёшда вафот этди.

Мурод Ражабов 1949 йил 30 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1971 йилда Островский номидаги Тошкент театр-рассомчилик интитутини тамомлаган.

Фаолияти давомида ўнлаб киноларда роллар ижро этган актёр айниқса “Темир хотин”, “Кичкина табиб”, “Улфатлар” ва бошқа қатор филмлардаги роллари билан ўзбек кино санъатининг ёрқин юлдузларидан бирига айланди.

Таҳририят марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.