Саида Мирзиёева Доҳада дизайн биенналесида иштирок этмоқда (фото)

Саида Мирзиёева Доҳада дизайн биенналесида иштирок этмоқда (фото)
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазма лойиҳаси тақдим этилиши ҳақида хабар берилганди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этмоқда.

Биз шу кунларда Қатарнинг пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган дизайн биенналесида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads кўргазма лойиҳасини тақдим этмоқдамиз.

Ушбу тадбирда ҳам маҳаллий, ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда дизайн соҳасига оид илғор тажрибалар алмашинуви бўлиб ўтади. Ундаги иштирокимиздан мамнунман
”, — деб ёзди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Саида Мирзиёева Доҳада дизайн биенналесида иштирок этмоқда (фото)
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева Доҳада дизайн биенналесида иштирок этмоқда (фото)
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Унинг билдиришича, “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазмасида Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари билан замонавий ижод уйғунлиги намойиш этилмоқда.

Кўп асрлик тарихга эга ҳунармандчилигимизнинг бебаҳо мероси бизни анъана ва маданиятимизни асраб-авайлашга ундайди”, — деди Саида Мирзиёева.
Саида Мирзиёева Доҳада дизайн биенналесида иштирок этмоқда (фото)
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева Доҳада дизайн биенналесида иштирок этмоқда (фото)
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
У Қатар Музейлар идораси вакилларига глобал маданий алмашинувни ривожлантириш ва бадиий инновациялар яратиш йўлидаги ҳаракатлари, шунингдек, биенналега таклиф учун миннатдорчилик билдирди.
Саида Мирзиёева Доҳада дизайн биенналесида иштирок этмоқда (фото)
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева Доҳада дизайн биенналесида иштирок этмоқда (фото)
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Маълумот учун, 24 февралда бошланган кўргазма 30 мартга қадар давом этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.