Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон қўлини синдириб олди

Ҳинд киносаноатининг машҳур актёри, “Болливуд қироли” номини олган Шоҳрух Хон яқинда қўлини синдириб олди.
Маълумотларга кўра, у бир лойиҳа устида ишлаётган пайтда жароҳат олган. Ҳозирда актёр шифокорлар назоратида бўлиб, мутахассислар соғлиги барқарор эканини маълум қилишди.
Муҳими шундаки, унинг ҳолати жиддий эмас ва яқин вақт ичида тўлиқ тикланиши кутилмоқда. Мухлислар ижтимоий тармоқларда унга тезроқ соғайиш тиламоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













