"Ака-ука Супер Марио кинода" мультфильмининг давоми эълон қилинди

"Ака-ука Супер Марио кинода" мультфильмининг давоми эълон қилинди

Illumination ва Nintendo машҳур \"Ака-ука Супер Марио кинода\" мультфильмининг давомини тақдим этди. Янги лойиҳа The Super Mario Galaxy Movie деб аталади, дея ёзди Deadline.

Қаҳрамонларга яна Крис Пратт (Марио), Аня Тейлор-Жой (Малика Пич), Чарли Дей (Луижи), Жек Блек (Боузер), Киген-Майкл Ки (Тоад) ва Кевин Майкл Ричардсон (Камек) овоз беради. Лойиҳа режиссёрлари Аарон Хорват ва Михаел Еленик бўлади. Сценарийга Метт Фогель масъул.

Асл мультфильм Марио ва Луиджи исмли сантехник ака-укаларнинг эртак дунёсидаги саргузаштларига бағишланган эди. Давомида эса қаҳрамонлар космосдаги янги синовларга дуч келади. Премера 2026 йил 3 апрелда бўлиб ўтиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, \"Ака-ука Супер Марио кинода\" мультфильми ўтган йилнинг энг даромадли лойиҳаларидан бири бўлиб, 1,3 миллиард доллар касса йиғган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.