Муниса Ризаева илк бор ўғлининг юзини мухлисларга кўрсатди


Ўзбекистонлик машҳур хонанда Муниса Ризаева ўғлининг бир ёшга тўлгани муносабати билан илк бор унинг суратини мухлисларига кўрсатди.
У ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ўғлига бағишлаб юракдан чиққан тилаклар ёзди. \"Бугун сени қўлларимда тутиб, Аллоҳ учун ҳеч нарса имконсиз эмаслигини англадим\", — дея бошланади хонанданинг самимий изоҳи.

Муниса ўғлини узоқ йиллик орзу ва дуо натижаси деб атаб, унга меҳр ва барака, бахт, омад тилади. \"Сен менинг қалбимсан, ҳаётимнинг мазмунисан\", — деб ёзди у.
Санъаткор ўз изоҳида фарзандининг ҳаёти ёруғ бўлишини, Аллоҳ ҳимоясида улғайишини истаётганини билдирди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













