Малика Равшанова: “12 йилда бирор марта ҳам телефон сотмаганман!” (видео)

Малика Равшанова: “12 йилда бирор марта ҳам телефон сотмаганман!” (видео)

Хонанда Малика Равшанова ўзининг Instagram саҳифасида қизиқарли видеопост жойлаб, мухлисларини ҳайратда қолдирди. У 12 йил давомида бирор марта ҳам телефон сотмаганини айтиб ўтди. Санъаткор видеода қўлидаги илк телефонини кўрсатиб:

“Бу менинг биринчи iPhone\'им. Унинг қайси йилда чиққани ёки модели менга қизиқ эмас. Мени энг кўп қизиқтирадигани — ичидаги хотиралар,” — дея таъкидлади.

Малика Равшанованинг айтишича, ҳар бир телефонида фарзандлари ва оиласига оид қадрли, унутилмас, ширин лаҳзалар сақланиб қолган. Шу боис у ҳеч бир телефонини сотмас экан.

Санъаткор шунингдек, ўзининг “коллекцияси”га яна бир янги телефон қўшилганини айтиб, постни қуйидаги сўзлар билан якунлади:

“Бу янги телефонимга ҳам ҳаётимиздаги бахтли лаҳзаларни муҳрлаш насиб қилсин!”

Хонанданинг бу самимий изоҳи кўплаб мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.


"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.