Хонанда Севинч Мўминова аварияга учради

Хонанда Севинч Мўминова аварияга учради

Машҳур хонанда Севинч Мўминова йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Хонанданинг ёзишича, автоҳалокат оқибатида у бош қисмидан жароҳат олган. Шифокорлар томонидан тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва у бир кун шифохонада кузатув остида бўлган. Зарур муолажалардан сўнг Севинч уйга жавоб берилган.

Ҳозирда хонанданинг аҳволи қониқарли экани, соғлиғи барқарор ҳолатда эканлиги айтилмоқда. У мухлисларига кўрсатган эътибор ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирган.

Севимли санъаткоримизга тезроқ соғайиб, саҳнага соғ-саломат қайтишини тилаймиз.

Хонанда Севинч Мўминова аварияга учради

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.