Шаҳзод Султонов 30 ёшда сир сақлаган ҳақиқатлар очилди

Шаҳзод Султонов 30 ёшда сир сақлаган ҳақиқатлар очилди

Шаҳзод Султонов 30 ёшни қарши олди. У ўзбек шоу-бизнесида актёрлик ва хонандаликни бирга олиб бораётган таниқли бўйдоқ санъаткор сифатида кўпчилик эътиборида.

У хонанда Ойбек Султоновнинг кенжа фарзанди. Отаси уни болалигидан спортга, айниқса боксга йўналтирган. Шаҳзод аввал муай-тай билан шуғулланган, кейин бокс ҳаётининг муҳим қисмига айланган. Болалиги моддий қийинчиликсиз ўтганини, отаси оиласи учун ҳамма шароитни яратганини айтади.

Шаҳзод Султонов 30 ёшда сир сақлаган ҳақиқатлар очилди

Ижодда эса осон бўлмаган: устозлардан “сендан актёр чиқмайди” деган гапни эшитган, уч йилгача асосан массовкада юрган. Кейин Сардор Раҳимхон қўллаб-қувватлагани сабаб илк катта имкониятлар пайдо бўлган.

Актёр танилиб борган пайтда баъзи аёллардан ноқулай таклифлар олганини ҳам очиқ айтган. Оила масаласида эса ота-она танлаган қиз билан ҳам аввал кўришиб, кейин қарор қилишини, актриса билан турмуш қурса, унинг санъатдан четлашишини исташини билдирган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.