Имроннинг янги клипи кутилмоқда: мухлислар қизғин муҳокамада

Хонанда Имрон мухлисларини хурсанд қиладиган янгилик билан бўлишди. У ўзининг Instagram саҳифаси орқали янги қўшиғини эртага — 14 апрель куни соат 19:00 да премера қилишини маълум қилди.
“Нималар қилиб қўйдинг” деб номланган ушбу тарона ҳозирданоқ тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Клипда Талат Юлдашев, Нозанин Гаффорова ва Руслан Бердиев рол ижро этган.
Изоҳларда эса муҳокамалар жуда қизғин кечмоқда. Айрим мухлислар клипда Дурдона Қурбонова нега иштирок этмаганини сўрашган. Бошқалар эса келгуси клипларда уни кўришни хоҳлашини билдириб, “Имрон клипларига айнан Дурдона Қурбонова жуда мос келади”, дея фикр қолдиришган.
Шу билан бирга, кўплаб мухлислар хонандага ижодий муваффақиятлар тилаб, янги клипни катта интизорлик билан кутаётганини таъкидлашмоқда.













