Мафтуна Холмуродова турмушга чиқмоқда: куёв ким ўзи?

Хонанда Мафтуна Холмуродова (Шакира) “Омон-Омон” кўрсатувида мухлисларини ҳайратга соладиган янгиликни ошкор қилди. У турмушга чиқаётганини расман тасдиқлади.
Кўрсатув давомида бошловчилар хонандадан: “Кутилган тўй бўляптими, ростдан ҳам?” дея сўрашди. Мафтуна эса табассум билан: “Ҳа, янгилик бор. Мана қўлимда ҳам узугим бор. Instagram саҳифамга ҳам бу ҳақида жойлаганман”, — дея жавоб берди.
Бошловчилар хонанданинг ижтимоий тармоққа жойлаган суратини кўрсатиб, ундаги йигит айнан куёв эканини аниқлаштиришди. Мафтуна бу саволга қисқа қилиб: “Ҳа, шу”, — дея тасдиқ берди.

Шундан сўнг куёвнинг кимлиги ҳақида саволлар ёмғирдек ёғила бошлади. “У туркияликми ёки ўзбекми?” деган саволга хонанданинг дугонаси Азиза жавоб бериб: “Йўқ, туркиялик эмас, ўзбек — ўзимиздан”, — дея аниқлик киритди.
Бироқ куёвнинг исми ва қаердан эканлиги ҳақида хонанда ҳозирча ошкор қилишни истамади. “Ҳозирча сир, кейин биласизлар”, — дея бу мавзуни очиқ қолдирди.
Мазкур янгилик ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Энди эса кўпчиликни битта савол қийнамоқда: хонанданинг сирли куёви ким?













