Опа-сингил Жўраевлар ота-онасини кутилмаган совға билан ҳайратда қолдирди (видео)

Опа-сингил Жўраевлар ота-онасини кутилмаган совға билан ҳайратда қолдирди (видео)

Опа-сингил Жўраевлар қувончли янгиликни Instagram саҳифасида мухлислари билан бўлишди. Улар ота-онасига автомобил совға қилганини маълум қилишди.

Ижодкорлар шу кунгача эришган барча ютуқларини айнан ота-онасининг ёрдами, қўллаб-қувватлаши ва дуолари билан боғлашларини таъкидлашди.

Улар видео остига қуйидаги изоҳни қолдиришди:

“Бугун биз ота-онамизга энг катта совғани бердик. Уларнинг орзуларини амалга оширдик — HAVAL JOLION ва HAVAL M6.

Уларнинг кўзидаги қувонч - бу ҳиссиётларни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Шунда яна бир бор тушундим: энг тўғри қарор — яқинларингни хурсанд қилиш!

Агар сиз ҳам шундай лаҳзани ҳис қилмоқчи бўлсангиз — вақтни бой берманг!”

Ушбу постни кўрган кузатувчилар уларга илиқ табриклар ва самимий изоҳлар қолдиришди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.