Бу йил “Оскар” кимга насиб этади?

Бу йил “Оскар” кимга насиб этади?
АҚШ киноакадемияси аъзолари нуфузли “Оскар” киномукофотининг ғолиблари учун овоз беришни сешанба куни бошлашади. Тақдирлаш маросими 4 март куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.

“Энг яхши фильм”
номинацияси бўйича асосий мукофотга 9 та кинокартина: “Йўқол!”, “Леди Бёрд”, “Миссурининг Эббингидаги чегарада уч билборд”, “Зулмат замонаси”, “Сув шакли”, “Хаёлий ришта”, “Мени ўз исми билан чақир”, “Дюнкерк” ва “Маҳфий маълумотлар” кураш олиб боради.
Бу йил “Оскар” кимга насиб этади?
\"Дюнкерк\"
Бу йил “Оскар” кимга насиб этади?
\"Сув шакли\"
Бу йил “Оскар” кимга насиб этади?
\"Йўқол!\"

“Энг яхши актриса”га эса Салли Хокинс (“Сув шакли”), Марго Робби (“Тоня барчага қарши”), Сирша Ронан (“Леди Бёрд”), Мерил Стрип (“Маҳфий маълумотлар”) ва Фрэнсис Макдорманд (“Миссурининг Эббингидаги чегарада уч билборд”) номзодлари қўйилган.

“Энг яхши актёр” бўйича “Оскар” эса Гэри Олдман (“Зулмат замонаси”), Тимоти Чаламет (“Мени ўз исми билан чақир“), Дэниел Калуя (\"Йўқол!\"), Дэниел Дэй-Льюис (“Хаёлий ришта”) ва Дэнзел Вашингтон (“Роман Израэл, Esq.”)лардан бири ғолиб бўлиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.