Ҳинд миллий либосларининг Болливуд юлдузлари ҳаётидаги ўрни

Ҳинд миллий либосларининг Болливуд юлдузлари ҳаётидаги ўрни
Ҳар бир миллатнинг ўзига хос кийиниш услуби ва анъаналари бор. Бу хусусида ҳиндлар ўзгача бир услуб яратиб олишган. Айниқса, дунёга машҳур бўлган ҳинд сарилари кишининг кўзини қувонтиради. Қизиқ, Болливуд кино юлдузлари бу борада қандай фикрда экан? Улар ҳам турфа хил байрамларда ёки базмларда ўзларининг миллий кийимларига тез-тез мурожаат қилиб туришадими?
Ҳинд миллий либосларининг Болливуд юлдузлари ҳаётидаги ўрни
Болливуд юлдузларининг услуби ҳақида гап кетганда, Сонам Капур рўйхатнинг бошида туради. Негаки, ҳар қандай миллий байрамлар ёки базмларда уни бир-биридан ажойиб сариларда кўриш мумкин. Шу хусусияти билан у бошқалардан ажралиб туради.
Ҳинд миллий либосларининг Болливуд юлдузлари ҳаётидаги ўрни
Бу борада Анил Капур ҳам биринчилардан ҳисобланади. Бу актёрни ўзига ярашиб турувчи ажойиб шерваниларисиз тасаввур этиш мушкул. Ҳинд шерваниларининг брендга айланишида Анил Капурнинг ҳам ҳиссаси етарлича. Акшай Кумар ҳам ўзининг миллий либослари сафини яхшигина кенгайтириб боради. Унинг ҳам ижодий кечаларда янгича услубда тикилган замонавий шерванилари мухлислари кўзини қувонтириб келган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sevara
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.