Ранвир Сингх ва Алия Бхаттларнинг ҳам севгида ҳам ижодда роса омади чопяпти

Ранвир Сингх ва Алия Бхаттларнинг ҳам севгида ҳам ижодда роса омади чопяпти
2019 йил сарҳисоби бўйича Мумбайда ўтказилаган Star Screen Award 2019 танловида «Gulli Boy» фильми учун Ранвир Сингх ва Алия Бхаттлар энг яхши актёр ҳамда энг яхши актриса унвонларини қўлга киритишди. Ўз интервьюсида Алия Бхатт кинодаги ҳамкори Ранвир Сингх ҳамда режиссёр Зояга унга шундай ажойиб мукофотни қўлга киритишида елкадош бўлишгани учун миннатдорчилик билдириб ўтган.
Ранвир Сингх ва Алия Бхаттларнинг ҳам севгида ҳам ижодда роса омади чопяпти
Юлдузли кечада Деэпика Падуконе, Ранвир Сингх, Алия Бхатт, Аюшманн Хуррана, Сара Али Хон, Ананя Пандай, Хритик Рошан, Шаҳид Капур ва бошқа таниқли кишиларнинг ташрифи кузатилди. Зоя Ахтар режиссёрлигида суратга олинган «Гулли Бой» фильми «Йил фильми» сифатида эътироф этилмоқда, Зоянинг ўзи эса «Энг яхши режиссёр» мукофотига сазовор бўлди.

Ушбу нуфузли маросимда фахрий актёр Прем Чопра «Умрбоқий ютуқлар» мукофотига сазовор бўлди. Истеъдодли Болливуд актёрлари ҳамда актрисаларига омад тилаб қоламиз.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sevara
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.