Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонлари аниқланди

Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонлари аниқланди
Бугун, 27 сентябрь куни «Ўзбекфильм» киноконцернида «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали олдидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжумандан аввал киноижодкорлар, мутахассислар ва ОАВ вакиллари учун байрам дастурхони ташкил этилди. Шундан сўнг фестиваль дастури билан таништириш мақсадида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонлари аниқланди
Мазкур анжуманда кинофестивалга ташриф буюрадиган меҳмонлар, дастур доирасида намойиш этиладиган фильмлар ва бошқа тадбирлар ҳақида ОАВ вакилларига тўлиқ маълумот берилди. Мазкур меҳмонлар қаторида биз севиб томоша қиладиган ҳинд ва турк киноюлдузларини кўришимиз мумкин. Улар орасида Митҳун Чакраборти, Ҳума Қуреши, Санжай Гупта, Ўзжан Дениз, Сердар Ўртач, Мелиса Асли Памук, Назан Кесал, Филез Аҳмет ва бошқалар бор.
Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонлари аниқланди
Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонлари аниқланди
Мамлакатлардан кинофестивалга 150 дан зиёд машҳур киноижодкорлар келиши кутилмоқда. Улар орасида режиссёрлар, актёрлар, продюсерлар, халқаро кинофестиваллар, ташкилотлар, дистрибютор компанияларининг вакиллари ташриф буюришади. Уларнинг номлари бугун оммавий ахборот вакилларига таништирилди.
Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонлари аниқланди
Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонлари аниқланди
Шунингдек, кун давомида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида хорижлик меҳмонлар кутиб олинди ва меҳмонхоналарга жойлаштирилди.

Кинемотография агентлиги матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.