Туркияда «Ўзбек киноси куни» бўлиб ўтди (фото)

Туркияда «Ўзбек киноси куни» бўлиб ўтди (фото)
8—12 ноябрь кунлари Туркияда бўлиб ўтаётган «Коркут ата халқаро кинофестивали»да таниқли ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этмоқда.
Кеча кинофестиваль дастурида «Ўзбек киноси куни» ташкил этилди. Аввал «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали ҳақида видеоролик тақдим этилди.
Туркияда «Ўзбек киноси куни» бўлиб ўтди (фото)
Табрик учун Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири ўринбосари Аҳмет Демиркан сўзга чиқишди.
Туркияда «Ўзбек киноси куни» бўлиб ўтди (фото)
Кечада ўзбек миллий куй-қўшиқлари ва рақслари янгради. Маданий тадбир байрам тантанага айланиб кетди. Шунингдек, таниқли ўзбек кино ва эстрада юлдузларининг чиқишлари тақдим этилди.
Туркияда «Ўзбек киноси куни» бўлиб ўтди (фото)
Сўнгра, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Рашид Маликовнинг «Тутқунлик» фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Кечада ўзбек киноижодкорлари, Туркиядаги ватандошларимиз ва маҳаллий аҳоли ҳам иштирок этишди. Байрам барчага манзур бўлди.
Туркияда «Ўзбек киноси куни» бўлиб ўтди (фото)
11 ноябрдан Туркия миллий телеканалларида кинофестивалда намойиш этилган ўзбек фильмларининг ТВ премьералари ҳам бошланди.

Маълумот учун, кинофестивалда Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Али Ҳамраевнинг «Халқ жасорати», Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Илҳақ» фильмлари ҳам намойиш этилди.

Кинематография агентлиги матбуот хизмати
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.