Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз"

Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз"
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган \"Металлург\" - \"Динамо\" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Предраг Роган фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
- \"Металлург\"ни ғалаба билан табриклайман. Биз учун қийин ўйин бўлди. Бу мавсумдаги учинчи қизил карточкани олдик. \"Бунёдкор\" билан ўйинда ҳам бугунгидек ҳолат такрорланганди. 90 минут 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда мағлуб бўлиш аламли. Ишлашда давом этамиз. Бу эндиликда тарих. Футбол курашларга бой ўйин. Шу боис майдонда ўйлаб ўйнаш керак.

- Қизил карточка билан боғлиқ вазият ҳақида...
- Нима учун биринчи сариқ карточкани берди? Билмадим. \"Динамо\" бир оила. Олдинга интилишда давом этишимиз керак. Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг вазифам эмас. Машғулотларда ҳаммасини қиляпмиз. Бундай мағлубиятни қабул қилиш оғир.

- \"Динамо\" вақт чўзди. \"Металлург\" \"Қизилқум\"га қарши ўйинда ютиб турган жойида вақт чўзиб қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юборганди. Бундай ютиб турганда вақт чўзиш чиройли футболни йўққа чиқармайдими?
- \"Навбаҳор\"га қарши ўйинда кўп куч йўқотдик. Таркибдаги аксарият футболчилар энди ўйнаяпти. Босим катта. Энергия кўп сарфланади. Буни тушунаман. Менга алам қилаётгани шуки, мухлислар шунча жойдан келиб қўллаб-қувватлашди. Афсуски, уларга керакли натижани совға қила олмадик. Бунинг учун узр сўрайман.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.