Николо Заньоло: "Болаликдаги орзум рўёбга чиқди"

Николо Заньоло: "Болаликдаги орзум рўёбга чиқди"
\"Рома\"нинг италиялик ярим ҳимоячиси Николо Заньоло Конференция Лигаси финал учрашувида \"Фейеноорд\" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

\"Бу ажойиб, болаликдаги орзум рўёбга чиқди. Мухлислар фантастик тарзда қўллаб-қувватлашди. Кучли жамоамиз. Балки биз қанчалик кучли эканлигимизни сезмаётгандирмиз. Мен ғалабани оғир дамларда ёнимда бўлган онам, бобом, отам ва синглимга бағишлайман\", – деди италиялик футболчи.

Ушбу кубок Рим клуби тарихидаги илк еврокубок бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.