Сардор Рашидов фаолиятини Қатарда давом эттиради

Сардор Рашидов фаолиятини Қатарда давом эттиради
\"Пахтакор\" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттиради. Ўтган мавсумда 6-ўринни эгаллаган \"Умм Салал\" клуби Рашидовни ўз сафига қўшиб олди.

Сардор кеча \"Пахтакор\"нинг \"Қизилқум\" устидан қозонилган ғалабасига ўз голи билан ҳисса қўшганди. Трансфер нархи ҳақида маълумот берилмаган.

Transfermarkt портали футболчининг қийматини 600 минг еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, Рашидов бунгача ҳам Қатарнинг \"Ал Жаиш\" ва \"Қатар СК\" клублари шарафини ҳимоя қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.