"Рома" туркиялик футболчини сотиб олади

"Рома" туркиялик футболчини сотиб олади
\"Рома\" клуби \"Лилль\"дан ҳимоячи Зеки Челикни сотиб олмоқчи. Ҳозирда трансфер масалалари якуний босқичда. Ўнг қанот ҳимоячиси римликлар учун 7 миллион еврога тушади. У эртага клуб учун тиббий кўрикдан ўтиши айтилмоқда.

\"Бўрилар\" Зеки билан молиявий томонлама келишувга эришиб бўлган. Бу ҳақда таниқли инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Маълумот ўрнида, туркиялик ҳимоячи ўтган мавсум \"Лилль\" сафида Лига 1нинг 32 ўйинида 2 гол ва 3 ассист муаллифига айланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.