Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордчисига айланди

Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордчисига айланди
Бугун Англия Премьер лигаси 1-тури доирасидаги учрашувлар давом эттирилди. \"Ливерпуль\" мавсумдаги илк учрашувини \"Фулхэм\"га қарши ўтказди ва жанговор дурангга имзочекди - 2:2.

Мазкур ўйинда ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланган Муҳаммад Салоҳ ўзига ҳос натижа қайд этди.

Мисрлик ҳужумчи кетма-кет олти мавсум давомида чемпионатнинг илк учрашувида гол урган биринчи футболчига айланди.

2017/18 йилги мавсумдан 2019/20 йилги мавсумгача биринчи турда 1 гол муаллифига айланган бўлса, 2020/21 йилда - хет-трик. Мисрлик форвард кейинги икки мавсумда ҳам биттадан гол киритишни уддалаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.