"VVFC-4" турнирининг 2-марказий жангидa "Горилла" "Сурхон баҳодири"га қарши

"VVFC-4" турнирининг 2-марказий жангидa "Горилла" "Сурхон баҳодири"га қарши
29 сентябрь куни Тошкент шаҳри яна бир профессионал ММА кечасига мезбонлик қилади. Юртимизда ташкил этилган VVFC промоушени ўзининг 4-турнирини ташкил этмоқда.

Мазкур жанг оқшомида юртимизнинг маҳоратли жангчилари билан бир қаторда хориждан таклиф этилган спортчилар ҳам октагонга кўтарилади.

Жумладан, турнирнинг 2-марказий жангида истеъдодли ҳамюртларимиз Элдор Эронов ҳамда Бобур \"Горилла\" Абдулазизов тўқнаш келади.

Маълумот учун, Эронов профессионал фаолияти мобайнида 9 та ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган бўлса, Абдулазизовнинг рекорди 7-4 кўриниш олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.