Улар жуда айёр! Моуриньо “Удинезе”дан қўрқяпти

Улар жуда айёр! Моуриньо “Удинезе”дан қўрқяпти
А Сериянинг бешинчи турида “Рома” сафар учрашувида “Удинезе” билан куч синашади. Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо рақиб ўйинчиларнинг айёрлиги ҳакамга таъсир ўтказиши мумкинлигини айтиб ўтди.

- “Удинезе жуда кучли жамоа. Лигадаги энг мураккаб рақиблардан. Бу жамоа қандай ўйнашни билади. Улар ақлли ва айёр. Уларда ҳакамга таъсир ўтказиш учун ақлу-заковат ва катта тажриба бор\", - деди Жозе Моуриньо.

“Удинезе” ва “Рома” ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

“Рома” чемпионатнинг дастлабки тўртта учрашувида учта ғалаба ва битта дуранг қайд этган. Бугунги ўйиндаги ғалаба пойтахт жамоасини биринчи ўринга олиб чиқади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.