Испания Примераси, 36-тур: "Реал" "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, Примерада 1-ўринга кўтарилиб олди


Испания Примераси 36-турида \"Реал Сосьедад\" ўз майдони \"Аноэта\"да Мадриднинг \"Реал\"ини кутиб олди. Учрашув мадридликларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
\"Реал\" етакчилари Криштиану Роналду ва Карим Бензема жароҳатлари туфайли учрашувни ўтказиб юбордилар. Учрашувдаги ягона голни 80-дақиқада Гарет Бэйл киритди.
\"Реал\" 84 очко тўплаб, \"Атлетико\" ва \"Барселона\"ни 2 очко ортда қолдириб, мусобақа жадвалига бошчилик қилмоқда. Бироқ \"матрасчилар\" ва каталонияликлар ҳали ўз учрашувларини ўтказмадилар. \"Реал Сосьедад\" 42 очко билан 11-ўринни эгалламоқда.
Испания Примераси. 36-тур
Реал Сосьедад – Реал Мадрид – 0:1
Гол: Бэйл, 80 (0:1).
[media=https://youtu.be/3YWNsEESLDk]
Манба: Кун.уз
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













