Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликка қайтди

Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликка қайтди
Беларусь чемпионати 26-турида “Энергетик-БГУ” ўз майдонида “Белшина”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Баҳсда дублни расмийлаштирган Бобир Абдихолиқов жорий мавсум миллий биринчиликдаги голлари сонини 23 тага етказиб олган ҳолда мусобақада яққол тўпурарлик қилмоқда.

Шунингдек, 25 ёшли форвард Олтин бутса 2022/23 йилги мавсум учун рўйхатда кучли учликка қайтишга эришди. Ундан олдинда эса “Ман Сити” форварди Эрлинг Холанд (30 очко, 2 коэф.) ва “Будё-Глимт” вингери Амаль Пеллегрино (34,5 очко, 1,5 коэф.) бормоқда.
Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликка қайтди
Ўзбекистонлик ҳужумчи Беларусь Олий Лигасида бир мавсум давомида гол уриш бўйича Валерий Стрипйкисни ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилди.

1. Андрей Хлебосолов - 34 (1996, \"Белшина\", Беларусь)
2. Роман Василюк - 31 (2000, \"Славия\", Беларусь).
3. Сергей Давидов - 25 (2001, \"Неман\", Россия)
4. Роман Василюк - 24 (2007, \"Гомель\", Беларусь)
5. Бобир Абдихолиқов - 23 (2022, \"Энергетик-БГУ\", Ўзбекистон)

“Энергетик-БГУ” чемпионат якунига қадар яна бешта учрашув ўтказади. Минскликларни олдинда 24 октябрь куни сафарда аутсайдер бўлиб турган “Днепр Могилев”га қарши баҳс кутмоқда. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида Европа Лигаси квалификациясига йўлланма берувчи 3-ўринда бормоқда. Пешқадам “Шахтёр Солигорск” билан орадаги фарқ эса атиги бир очкони ташкил этмоқда.
Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликка қайтди

Муаллиф: Eldor Akmurzayev
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.